Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Мажбуриятни бажаришда кафилликка олувчи масъулиятининг кафилликка олинувчи масъулиятига қўшилиши кафолатдир. Демак, бу иш учун масъулият масъулиятга қўшилиши ҳамда кафилликка олувчи, кафилликка олинувчи ва кафиллик берилувчининг бўлиши шарт. Кафолат зиммадаги мажбуриятни эвазсиз бажаришдир. Кафолат тўғри бўлиши учун мажбурият вожиб бўлган ёки вожиб бўладиган молиявий ҳуқуқлардан бири бўлиши шарт. Агар мажбурият вожиб бўлган ёки вожиб бўладиган молиявий ҳақ бўлмаса, кафолат тўғри бўлмайди. Негаки кафолат мажбуриятни бажаришдаги масъулиятни масъулиятга қўшишдир. Агар кафилликка олинаётган кишининг гарданида масъулияти бўлмаса, унга бошқа бир масъулиятни қўшиб бўлмайди. Вожиб бўлган ҳақ хусусида бу нарса очиқ-ойдин кўриниб туради. Энди вожиб бўладиган ҳақ хусусида тўхталамиз. Масалан, бир киши бир хотинга, фалончига тегавер, маҳрингга мен кафилман, дейди. Бу ерда кафилликка олувчи кафилликка олинувчининг масъулиятини ўз бўйнига оляпти, яъни кафилликка олинувчининг мажбурияти кафилликка олувчининг ҳам мажбуриятига айланяпти. Агар вожиб бўлган ёки бўладиган ҳақ бўлмаса, масъулият масъулиятга қўшилмагани туфайли кафолатнинг маъноси қолмайди. Чунки бунда бировнинг масъулиятини биров бўйнига олмаяпти. Демак, бунда кафилликка олиш дуруст бўлмайди. Шунга кўра, кафиллик берилувчининг кафилликка олинаётган шахснинг гарданида вожиб бўлган ёки бўладиган ҳақи бўлмаса, кафолатга олиш дуруст бўлмайди. Негаки, кафилликка олинувчининг агар буюм талофатга учраса ёки нобуд бўлса, ўша буюмни ёки қарзни тўлаши шарт қилинади. Бунда агар ҳақ гарданидаги вожиб бўлган ҳақ бўлса, ўз ихтиёри билан тўлашининг ёки гарданида вожибга айланадиган ҳақ бўлса, куч билан тўлатишнинг фарқи йўқ. Агар кафилликка олинувчи гарданида ихтиёран ҳам, куч билан ҳам тўлайдиган мажбурият бўлмаса, кафиллик дуруст бўлмайди. Чунки кафилликка олинувчи гарданига вожиб бўлмаган нарса кафилликка олувчининг ҳам гарданига вожиб бўлмайди. Масалан, бир киши одамлардан кийимларни қабул қилиб олади. Иккинчи киши учинчи кишига, кийимларингни унга бер, мен кафилман, деди. Кийимлар талофатга учради. Хўш, кийимларни қабул қилувчининг кафиллигини олган киши уларнинг пулини тўлайдими? Бунга жавоб шуки, агар қабул қилувчи ўз ишини пухта бажариб, бепарволик қилмаган бўлса ҳам кийимлар талофатга учраса, кафилликка олувчига ҳеч нарса вожиб бўлмайди. Табиийки, кафилликка олинувчининг ўзига вожиб бўлмас экан, кафилликка олувчига вожиб бўлмаслиги 

 

31-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143